Бугунги тавсияларимиз қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва қондаги холестерин миқдорини пасайтирувчи малҳамлар ҳақида бўлиб, ушбу усуллар азал-азалдан халқ табобатида қўлланиб келинган.
Қуштили (розмарин) сиркаси. Бу табиий малҳамни тайёрлаш учун 3 ош қошиқ розмарин ҳовончада янчилади ва унга 500 грамм уйда тайёрланган олма сиркаси аралаштирилади. Идишнинг усти ёпилиб, 7 кун қоронғи жойда сақланади. Кейин 14 кун давомида ҳар куни малҳамнинг 30 грамми сув билан аралаштирилган холда кунига 1- 2 маҳал оч қоринга ичилади.
Лавр баргини майдалаб, ундан дамлама тайёрлаб ёки чойга ўхшаб дамлаб ичиш ҳам қонни суюлтиради.
Ушбу аралашмалар юрак ва бошқа органлардаги спазм – торайиш, қисилиш, сиқилишларни ёзувчи, нафас етишмаслиги дардига чалинганлар учун энг яхши томир тозаловчи малҳам бўлиб, мия, юрак томирларини кенгайтиради, нафас олишни енгиллаштиради.
Шунинг учун ўрта ёшдан ўтган кишилар ҳар йили 1-2 ой мобайнида ушбу табиий малҳамларни қабул қилишлари тавсия қилинади.
Раъно ЗАРИПОВА тайёрлади.