Қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва холестерин миқдорини пасайтирувчи малҳамлар

0
519
марта кўрилган.

Бугунги тавсияларимиз қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва қондаги холестерин миқдорини пасайтирувчи малҳамлар ҳақида бўлиб, ушбу усуллар азал-азалдан халқ табобатида қўлланиб келинган.

Қуштили  (розмарин) сиркаси. Бу табиий малҳамни тайёрлаш учун 3 ош қошиқ розмарин ҳовончада янчилади ва унга 500 грамм уйда тайёрланган олма сиркаси аралаштирилади. Идишнинг усти ёпилиб, 7 кун қоронғи жойда сақланади. Кейин 14 кун давомида ҳар куни малҳамнинг 30 грамми сув билан аралаштирилган холда кунига 1- 2 маҳал оч қоринга ичилади.

Лавр баргини майдалаб, ундан дамлама тайёрлаб ёки чойга ўхшаб дамлаб ичиш ҳам қонни суюлтиради.

 Ушбу аралашмалар юрак ва бошқа органлардаги спазм – торайиш, қисилиш, сиқилишларни ёзувчи, нафас етишмаслиги дардига чалинганлар учун энг яхши томир тозаловчи малҳам бўлиб, мия, юрак томирларини кенгайтиради, нафас олишни енгиллаштиради.

Шунинг учун  ўрта  ёшдан ўтган кишилар ҳар йили 1-2 ой мобайнида ушбу табиий малҳамларни қабул қилишлари тавсия қилинади.

Раъно ЗАРИПОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.