Алоэ минг дардга даво

0
14262
марта кўрилган.

Абу Али ибн Сино алоэни ҳар хил яраларни даволашда, соч тўкилишини, тўғри ичак яралари, шишларни, хусусан мушакли аъзолардаги шишларни даволашда қўлланган. Танада ўт кўпайиб кетиши натижасида пайдо бўладиган бош оғриғида гул ёғи билан алоэ қўшиб чаккага суртилган.

Рухий ва асаб касалликларида, кўз ва унинг атрофидаги тери касалликларида, меъда-ичак, хусусан, тўғри ва йўғон ичак дардларинга малҳам сифатида ишлатган. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини даволашда доимо алоэдан фойдаланган. 

Жигар яллиғланишида  алоэ ейиш дардга даводир. Алоэга тенг миқдорда асал қўшиб, қайнатиб ичилса, бемор тузалади. 

 Жиғилдон қайнаши, кекириш кучайганда бир чой қошиқ қуритилган игир гиёҳига бир пиёла қайноқ сув қуйиб 20 дақиқа дамланади, Сўнгра у идиши билан 10 дақиқа сув буғида қайнатилади. Дамлама докадан ўтказилиб совутилгач, унга ҳар куни бир ош қошиқ алоэ шарбатидан қўшиб, кунига бир-икки марта ярим пиёладан овқатдан олдин исътемол қилинади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.