Бодомда летрил моддаси мавжуд бўлиб, унинг таркибида эса кам миқдорда цианидга ўхшаш субстанция бор. Бу эса саратон ҳужайраларига ҳалокатли таъсир этиб, уларни нобуд қилади.
Қадимги греклар, римликлар, мисрликлар ҳамда хитойликлар ўз таомномаларида уруғ ва ўрик мағзини ишлатишган. Улар ушбу маҳсулотлар ракнинг ривожланишига тўсқинлик қилади деб билишган.
Зиғир ва кунжут ҳамда ошқовоқ уруғи, писта ўзининг ташқи қобиғида лигнанин моддасини тутади. Бу эса фитоэстрогенлар ҳисобланади ҳамда организмдаги ортиқча эстроген гормонини чиқариб юборади. Танадаги ортиқча эстроген гормони эса сут бези раки, тухумдонлар раки ҳамда бачадон саратонини келтириб чиқаради.
Шунингдек, лигнан моддаси соя дуккаклиларида ҳамда ундан тайёрланган маҳсулотларда учрайди. Осиё давлатлари аҳолиси ушбу маҳсулотларни севиб истеъмол қилганлиги сабабли ҳам бу мамлакатлардаги хотин-қизлар орасида гормонлар билан боғлиқ рак кам учрайди.
Гулчеҳра ШИРИНОВА тайёрлади.