Бола таомномаси ҳақида тавсиялар

0
411
марта кўрилган.

Бола таомномасини тартибга солиш учун аввало, крахмалли ва қандолат маҳсулотларини ҳамда ранг берилган ширин сувларнинг истеъмолини  чекланг.

Чақалоқнинг дастлабки  ойлариданоқ милкларини юмшоқ тиш чўткаси ёки юмшоқ тоза мато, пахта  билан тозалашни анъанага айлантиринг.

Гўдакни бир ёшдан пиёладан сув ичишга ўргатинг. Бола сўрғичли шишадан фақатгина овқатланиш вақтида фойдаланишини назорат қилинг. Сув ичишга эҳтиёж бўлмаганда сўрғичли шиша идишни сўриб юриши мақсадга мувофиқ эмас.

 Ўн беш ойликдан кейин ҳам сўрғичли шишадан сув ичадиган, кунига 3 маҳалдан кўп крахмалли ва ширин маҳсулотларни истеъмол қиладиган болаларда тиш касалликлари эҳтимоли кескин ошади”, дейилади Америка педиатрия академияси маълумотларида.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.