Болаларда катталарга нисбатан  короновирус дарди нега енгил ўтади?

0
93
марта кўрилган.

Дарҳақиқат, коронавирус инфекциясини юқтирган  болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади:  томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш кузатилади.

Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи ҳолатлари бўлиши мумкин.

Енгил кечишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар бўлиши тахмин қилинади: катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас; болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга – чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;   туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги катта аҳамият касб этади.

Шунингдек, COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам.  Яна бир сабаб:  Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антитаначалар ҳосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.  

Бироқ,  шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.  Ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин.  

Олий тоифали врач, тиббиёт фанлари номзоди Шоира Бекчанова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.