Болаларда сколиоз келиб чиқиш сабаблари?

0
359
марта кўрилган.

Сколиоз умуртқа поғонасининг кийшайиши ва мушакларнинг зарарланишидир.

Болаларда сколиоз эса умуртқа поғонасининг ён томонга қийшайиши бўлиб, бу дард рахит, қаддиқоматнинг норасо бўлиши, умуртқа поғонасининг шикастланиши, нерв системасининг баъзи касалликларига сабаб бўлади. Кўкрак қафаси шаклининг ўзгариши букриликка олиб келади.

Келиб чиқишига кўра, туғма ва орттирилган сколиоз бўлади. Баъзи ҳолларда сколиоз она қорнидаёқ пайдо бўлади. Кўплаб хомиладор аёллар газли ичимликлар ичишни хуш кўришади. Бу эса ҳомила умуртқаси ривожланмай қолиши, нуқсонлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Бола туғилгандан кейин бешикка ётқизаётганда эҳтиёткор бўлиш керак. Бешикда болани тагига қўйилган кўрпача текис жойлаштирилиши лозим, чунки бешикка болани қандай ётқизсангиз, умуртқаси шундай ривожланади.

Тўғри овқатланишга эътибор берилиши, доимий жисмоний машқлар бажарилиши қоматни текис ривожланишига ёрдам берадиган омиллардир.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.