Болаларда сўлакнинг кўп ажралиши табиий ҳолатми?

0
156
марта кўрилган.

Олти ойгача бўлган болаларда сўлакнинг кўп ажралиши табиий ҳолат. Лекин, бу даврдан ўтган болаларда  сўлак ажралиши кўпайса алоҳида эътибор бериш керак.

 Тиш чиқиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Тиш чиқиши қийин ва оғриқли кечганида, уни осонлаштириш учун гўдакингизга махсус силикон ўйинчоқ беринг.

Сўлакни юта олмаслик ҳам бу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Бундай патология 1-2 ёшдаги, аллергияга мойил бўлган болаларда кузатилади. Кичкинтойни дарров ЛОР шифокорига кўрсатинг, шунингдек, логопед ва аллерголог маслаҳатларини олиш ҳам тавсия этилади. Бу муаммога иложи борича тезроқ ечим топинг, акс ҳолда болада нутқ билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.

Стоматит ва гингивит оғиз бўшлиғидаги касалликларнинг энг кўп тарқалган турларидандир. Бу дардга йўлиққанда ҳам юқоридаги белги намоён бўлади. Ҳар қандай оғиз бўшлиғи касалликларида бола педиатр ва стоматолог кўригидан ўтказилиши шарт.

Заҳарланиш. Болакай кимёвий таъсирга эга моддаларни ютиб юборганида унда ҳаддан зиёд кўп сўлак ажралиши кузатилади. Бундай пайтда тез ёрдамни чақиришга шошилинг.

 Ошқозон-ичак касалликлари – ошқозон яраси, панкреатит, гижжалар, овқатдан заҳарланиш ва инфекцион касалликларида ҳам  болангиз меёрдан ортиқ сўлак ажрата бошлайди. Бу ҳолатда педиатр кўригига олиб бориб, таҳлилга қон топширинг ва қоринчасини нима безовта қилаётганини аниқланг.

 Асаб хасталиклари. Агар юқоридагиларнинг ҳеч бири болада кузатилмаса, бироқ, сўлак ажралиши меёрдан ортиқ бўлса, фарзандингизда асаб ўзгаришлари мавжуд бўлиши мумкин. Болакайни невропатолог кўригига олиб боринг. Эслаб қолинг, болангиздаги касалликни қанча тез аниқласангиз, шунча тез  олдини олган бўласиз.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.