Болангизнинг саломатлиги сизнинг қўлингизда, шуни унитманг!

0
292
марта кўрилган.

 Гўдакларга крахмалли ва қандолат маҳсулотлари,  пишириқлар ҳамда ранг берилган тайёр ширин сувларни бериш мумкин эмас.

“Бир ярим ёшдан ўтгандан кейин ҳам сўрғичли шишадан сув ичадиган,  крахмалли ва ширин маҳсулотларни истеъмол қиладиган болаларда тиш касалликлари эҳтимоли кескин ошади”, дейилади Америка педиатрия академияси маълумотларида.

Боланинг дастлабки тишлари  ёриб чиққач, юмшоқ тиш чўткаси билан ёки тоза мато билан милки бирла тозалаб туринг. Бу массаж вазифасини ҳам бажаради.

Шунингдек, фарзандингизни бир ёшдан пиёлада сув ичишга ўргатинг. Сўрғичли шишадан эса фақатгина овқатланиш вақтида фойдаланишини назорат қилинг. Сув ичишга эҳтиёж бўлмаганда сўрғичли шиша идишни сўриб юриши мақсадга мувофиқ эмас.

Шунингдек, гўдакка чой берманг! Ҳатто, суюқ дамланган чой ҳам бола организмида  темир ўзлаштирилишини сусайтиради ва темир танқислигига мойиллик пайдо бўлади ва камқонлик касаллигига олиб келади. Сув ўрнига турли мева компотларини беришингиз мумкин.  Компотлар янги тайёрланган, хона илиқлигида ва қанд, шакар, наввот каби ширинликларсиз бўлиши лозим.

Болага овқатлантириш давомида тез-тез суюқлик бериб туринг, бироқ, жуда кўп суюқлик ичиши шарт эмас. Ортиқча суюқлик боланинг буйрагига босим ўтказади. Ҳарорати кўтарилганда, ич кетишида ва хона ҳарорати юқори бўлганда сувни кўпроқ ичиши мақсадга мувофиқ.

Болангизнинг саломатлиги сизнинг қўлингизда шуни унитманг!

gujum.uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.