Бўқоқ касаллигини уй шароитида аниқлаш ва даволаш

0
2490
марта кўрилган.

Бўқоқ организмда йод танқислиги оқибатида келиб чиқади. Уни уй шароитида аниқлашнинг энг яхши усулларидан бири оёқнинг таг қисмига йод суртишдир.

Ушбу муолажани бир неча кун қайтаринг. Агар суртилган йод эрталабгача “шимилмаган” бўлса муолажани тўхтатиш лозим. Демак, организм йодга тўйинган. Борди-ю йоддан ҳеч қандай из қолмаса, муолажа давом эттирилади. 

Асал ва ёнғоқли малҳам. Ёнғоқ таркибида йод кўп. Асал эса минг дардга даво дейди халқимиз. Қуръони каримда ҳам нахл (асалари) сураси мавжуд. Бу бежиз эмас.

Ёнғоқни кўпчилик эндигина тугунчак бўлаётган пайтида  ютади. Бу ҳам халқ табобати усулларидан бири, бироқ  ўтида муаммоси бўлган кишиларга  тавсия қилиб бўлмайди. Ундай кишиларга энг яхши муолажа  асалли малҳамлардир.

Малҳам тайёрлаш. 200 гр. грек ёнғоғини ҳовончада ёки миксерда туйиб, ун шаклига келгунича майдаланади. Сўнг ушбу кукун 500 гр. тоза асалга қўшилади ва аралаштирилади. Тайёр маҳсулотни 1 ҳафта давомида бир кунда 3-4 чой қошиқдан истеъмол қилиб турилади. Ушбу аралашма бўқоқни даволаш билан бирга хотирани ҳам яхшилайди. Иммунитетни кўтаради.

Асал, лимон ва саримсоқпиёз аралашмаси яна бир шифобахш усул. 5 дона лимоннинг ички қисми ажратиб олиниб, яхшилаб эзилади. Сўнг унга 5 дона саримсоқпиёз доначалари эзиб қўшилади. Бу массани ярим литр тоза асалга қўшиб аралаштирилади.

 Аралашма салқин, офтоб нури тушмайдиган жойда 10 кун давомида сақланади. Шундан сўнг, уни ҳар куни 2 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.

Фазилат Саъдуллаева, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.