Чаканда (облепиха) ли чой дармондорилар билан таъминлайди ва анемиянинг олдини олади, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Унинг мевалари A, C, H, PP, E, B1, B2, B3, B6, B9 каби витаминларга бой. Шунингдек, шакар, оқсил ва танинлар, пектинлар, органик кислоталар, фитонсидлар мавжуд. Меваларида саломатликка яхши таъсир кўрсатадиган темир, кальций, магний, натрий, калий, фосфор каби микро ва макро элементлар ҳам мавжуд.
Чой тайёрлаш учун чаканданинг қуритилган меваларидан бир чойқошиқ олиб, устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади ва бир ярим соатга дамлаб қўйилади. Сўнг докадан сузиб, илиқ ҳолида 5 ойликдан ошган болага овқатлантиришлар оралиғида бир ош қошиқдан ичирилади.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт