Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бугун дунёда мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар саломатлиги билан боғлиқ асосий муаммолар рўйхатини тузди. Унга кўра, мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар ўртасида қуйидаги муаммолар энг кўп тарқаган:
- Мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларда витамин A ва йод моддаси етишмаслиги ҳолатлари кўп учрайди.
- Мактаб ёшидаги болалар ўртасида энг кўп учрайдиган касалликлардан яна бири бу гижжа ва бошқа паразит касалликларидир.
- Мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар ўлими турли тасодифий тан жароҳатлари оқибатида юзага келади.
- 25 миллион ўсмир тамаки чекади, уларнинг ҳар 10 тасидан биттаси қиз болалар ҳисобига тўғри келади.
- 15-29 ёшдаги ўсмир ва ёшлар ўртасидаги ўлимнинг 5 фоизи алькогол ичимликлар исътемол қилиши натижасида содир бўляпти.
- Баъзи давлатларда ОИТС билан касалланаётган кишиларнинг 60 фоизи 15-29 ёшдаги ёшлар ҳисобига тўғри келади.
- Aвваллари семизлик асосан юқори даромадли мамлакатларда кўпроқ учраган бўлса, кейинги йилларда семизлик кам даромадли давлатларда ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, 5-19 ёшдаги болалар ва ўсмирлар сони 1975 йилдаги 11 миллиондан 2016 йилда 124 миллионга етган. 2000 йилдан бери Aфрика қитъасида 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнлик болалар сони 50 фоизга ошган. Осиё қитъасида эса 5 ёшгача бўлган болаларнинг деярли ярми ортиқча вазнга эга.
Aгар мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва жамоат жойларида ўсмирлар, ёшлар ва ота-оналар ўртасида зарарли одатларга қарши тарғибот-ташвиқот олиб борилса, умуман ёшлар саломатлигини асраш бўйича самарали дастурлар жорий этилса, юқоридаги барча дардларни олдини олса бўлади.