Дунёда ҳар йили 600 миллион киши овқатдан заҳарланади

0
510
марта кўрилган.

Ҳар йили дунёда 600 миллион, бошқача айтганда ҳар ўнтадан бир одам ҳар хил бактериа, вирус, паразит ёки кимёвий моддаларнинг организмга тушиши натижасида заҳарланиб, касалланади. 420 минг киши еса заҳарланиш натижасида диаррея касаллигиги учраб, вафот этади, деб ҳисобот беради Соғлиқни Сақлаш Бутунжаҳон Ташкилоти. Овқатдан заҳарланаётган кишиларнинг 40 фоизи 5 ёшдан кичик бўлган болаларга тўғри келади. Ҳар йили 5 ёшдан кичик бўлган 125 минг бола вафот этади.

Бу эса мамлакат иқтисодиётига ҳам, ҳусусан кам ва ўрта даромадли давлатлар иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатади. Aниқроқ айтганда, ишчилар, ходимларнинг овқатдан заҳарланиб, касалланиши ёки вафот этиши натижасида иш жойидаги иш самарадорлигига салбий таъсир этиб, иқтисодиётга дунё бўйича ўртача 95 миллиард AҚШ доллари миқдорида зиён етказади.

Озиқ овқат истеъмол қилишда қуйидаги оддий санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш овқатдан касалланиш олдини анчагина олади:

  • қўлни, маҳсулотларни ювиб ейиш;
  • хом тухум, сут, гўштли маҳсулотларни пиширишда ишлатилган идиш товоқларни яхшилаб ювиш;
  • хом гўштли маҳсулотларни музлатгичда бошқа озиқ-овқатлардан алоҳида сақлаш;
  • тухум, сут, балиқ, парранда ва бошқа гўштли масулотларни яхшилаб пишириб истеъмол қилиш;
  • пишган овқатни хона температурасида 2 соатдан ортиқ сақламаслик.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.