Аёллар ёшрок, гўзалроқ кўриниш учун юз териларини парваришлашда турли хил крем ва ниқоблардан кенг фойдаланадилар.
Ҳатто, жарроҳлик ёрдамидан ҳам қайтмайдилар. Ушбу усуллар билан кариликни ортга суришга интиладилар. Лекин эрта каришга сабаб бўлувчи баъзи оддий ва ўта зарурий нарсаларни унитадилар:
Иякни тик тутмаслик. Иякни тик тутиш бўйин атрофига эрта ажин тушишини олдини олади.
Сувсизлик. Чой, кофе, газланган сув каби ичимликларнинг хеч бири танада сув мувозанатини ушлаб туришда иштирок этмайди. Оч қоринга 2 стакан соф сув ичиш танани сувсизликдан сақланишга ёрдам беради. Айникса овкатланиш олдидан сув ичиш яхши самара беради.
Уйкусизлик. Кам ухлаш ҳам гўзалликка, соғликка зарарлидир. Тунги уйки танадаги коллаген микдорини тикланишига ёрдам беради, уйкусизлик эса танадаги коллаген микдори етишмаслигига олиб келиб, каришни икки хисса тезлаштиради.
Хафаконлик. Хаётда учрайдиган кўнгилсизликларга камрок эътибор бериш лозим, чунки кўп нолийдиган, ҳамма нарсадан хафа бўлаверадиган инсон хеч качон гўзал куринмайди. Хурсанд бўлишга сабаб топа билинг. Зеро, ҳаёт гўзал, уни хис кила олган инсон ўз чиройини асрайди.
Узоқ вақт ҳаракатсиз ўтириш. Компьютер ва телевизор каршисида кўп вакт ҳаракатсиз ўтириш кўплаб касалликларга сабаб бўлади ва эрта қаришга олиб келади. Буни олдини олиш учун махсус жисмоний машқлар бажаришни одат қилиш лозим.
Юздаги крем ва ниқобларни ювмасдан ухлаш. Юздаги ювилмаган кремлар юз терисига салбий таъсир кўрсатиб, унинг нафас олишига ва кайта тикланишига тусиқлик қилади. Куз атрофидаги ювилмаган буёклар эса кўз атрофидаги нозик териларни қуриб, ажин тушишига сабаб бўлади.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.