Юз терисининг гўзаллиги учун: 1 чой қошиқ лимон шарбати; 2 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган хом картошка; 0,5 чой қошиқ сметана; ўсимлик мойи. Ушбу ниқоб юзни таранглаштиради, озиқлантиради ҳамда оқартиради.
Қорин оғриғида пиёзни чойга қўшиб ичиш фойдали: 1та бош пиёз; 1 стакан чой. Тайёрлаш ва қўлланилиши: Пиёзни кўндаланг кесиб олинг, лекин тўлиқ эмас, чунки у парчаланиб кетиши мумкин. Пиёзни бир стакан иссиқ чойга солинг ва уни 5-10 дақиқага қолдиринг.
Овқат олдидан салат истеъмол қилинг. Олимлар тадқиқотига кўра, салатни овқатдан аввал тановул қилиш маъқул. Овқатдан кейин истеъмол қилинган миқдорга қандай таъсир қилиши синаб кўрилди. Маълум бўлишича, 150 грамм миқдоридаги энг енгил салат тушликдаги калория миқдорини 7 фоизга, 300 грамм қисми эса 12 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
Тўйиб, бўкиб овқатланмаслик учун маёнез, пишлоқ ёки бошқа ёғли овқатлар ўрнига, барра сабзавот ва кўкатлар қўшилган таомни танланг.
Қандай қилиб юзингизни ёш сақлашингиз мумкин? 3 ош қошиқ пиширилган гуручни майдалаб, бир ош қошиқ сут ва бир ош қошиқ асал қўшинг. Юзингизни ювинг ва ушбу ниқоб суртинг. Ниқобни юзингизда 20 дақиқага қолдиринг. Жараённи ҳафтада 2 марта такрорланг.
Фазилат Саъдуллаева, фармацевт