Гўдак шамоллаганда

0
157
марта кўрилган.

Гўдак шамоллаганда уй шароитида халқ табобати усули билан ҳам ёрдам кўрсатиш мумкин. Бунинг учун албатта врач билан маслаҳатлашиб олинг.

Жўка (липа) ли чой шамоллаш, яллиғланишга қарши ва сийдик ҳайдовчи таъсирга эга. Бундай чой тайёрлаш учун бир чой қошиқ липа гулларининг  устидан бир стакан қайноқ сув қуйилиб, ярим соатга дамлаб қўйилади. Сўнг докадан ўтказилиб, илиқ ҳолида 4 ойликдан ошган болага кунига бир неча маҳал таъбига қараб бериш мумкин.

Чаканда (облепиха) ли чой авитаминоз ва анемиянинг олдини олади, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Бундай чойни тайёрлаш учун чаканданинг қуритилган меваларининг бир чой қошиғига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир ярим соатга дамлаб қўйиш керак. Сўнг докадан сузиб ўтказиб, илиқ ҳолида 5 ойликдан ошган болага овқатлантиришлар оралиғида бир ошқошиқдан ичирилади.

Очилова Холида, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.