Массаж болажонлар учун энг фойдали табиий малҳам бўлувчи жараёндир. Cув муолажасини хуш кўрадиган болажонлар учун сувли ваннада уқалаш ҳам эътиборга молик.
Соғлом гўдаклар учун олти ҳафталигидан массажни бошлаш мумкинлигини мутахассислар тавсия килишади.
Массаж болани асаб ва мушак тизими, ички аьзолари, теридаги барча нукталарига фойдаси бекиёслиги олимлар томонидан исботланган.
Сунъий овкатлантириладиган болаларда ривожланиш орқада қолаётган бўлса, вазн етишмаслиги ёки ортиқчалигида, иммунитетни кўтаришда ёрдам беради.
Мушаклар тонуси яхшиланади, кучи ва эластиклиги ошади. Буғимлар эгилувчанлиги кучайади, бола организмининг ҳимоя кучи ошади. Ҳаракатлари, куч-қуввати яхши ривожланади.
РАХИТ касаллигининг олдини олади. Массаж моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилиш тизими яхшиланади, ич қотиши, дам бўлиши, ичак оғриқларининг олди олинади. Массаждан кейин қон яхши айланаши натижасида боланинг миясига кўп кислород етиб боради, Натижада болада ақлий ривожланиш кучаяди.
Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди