Ҳомиладорлик даврининг нозик ҳолатларидан бири- кўнгил айниши

0
2975
марта кўрилган.

Ҳомиладорлик давридаги кўнгил айниши дардини тиббиётда токсикоз дейилади. Уни даволаш учун асосан парҳез сақлашга риоя қилиш лозим. Масалан, ҳомиладорликнинг илк даврида кўпгина аёллар овқат исига, баъзи бир маҳсулотни кўрганида ёки кўнгли беҳузур бўлаётган бошқа беморни кўрганда ҳам кўнгил айниши пайдо бўлади. Бундай беморлар  хуш келмайдиган ҳолатлардан таксикоз даври(дастлабки уч ой) ўтиб кетгунча ўзини асраши керак. Баъзи ҳомиладорларда кечки токсикоз ҳам кузатилади.

Даволанишга мажбур бўлганида имкон қадар дори-дармонларни кам исътемол қилишга ҳаракат қилиш керак. Айниқса, ҳомиланинг биринчи уч ойлиги катта аҳамиятга эга. Чунки ҳомила ҳосил бўлиш даври ҳисобланади. Шунинг учун ички ва ташқи таъсирлардан эҳтиёт  бўлиш керак. Эндигина ривожланаётган  ҳомила нуқсонли бўлиб қолиши мумкин.

Лекин токсикознинг оғир ва ўта оғир даражасида дори-дармон билан даволанмасдан иложи йўқ. Асосийси кўнгил айнишини тўхтатиш ҳисобланади.

Касалликнинг енгил турида ўсимликлардан тайёрланган оддий малҳамлар тавсия этилади. Оғир турида бемор дориларни ича олмаслиги, қайт қилиб ташлаши мумкинлиги учун муолажа инекция орқали юборилади.

Бемор ҳамиша врач  назорати остида бўлиши лозим. Агар токсикоз кучли бўлиб, аёлнинг аҳволига хавф солса, ҳомиладорликни тўхтатиш талаб этилади.

Агар аёл соғлом бўлишни ва дуркун фарзанд дунёга келтиришни чин дилдан истаса, туғруқлар орасидаги муддатга риоя қилиши, ҳомиладор бўлишдан олдин яхшилаб даволаниши, соғлигини мустаҳкамлаб, сўнгра оналикка тайёрланиши керак. Соғлом ва дуркун аёлда таксикоз бўлмайди. Азиз келинчаклар, оналик бахти ўз қўлингизда.  Дуркун фарзанд дунёга келтириш учун аввало, ўзингиз соғлом бўлишга интилинг!

Оиланинг устунлари -азиз ўғлонларимиз, аёлингиздаги нозик ҳолатни ҳис қилинг ва ушбу  даврда уларга янада эътиборли бўлиб,  қўллаб – қувватлашга интилинг. Бахтиёр оталик ана шу даврдан бошланади.

 Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.