Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони12 нафар бўлса, 67 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.

0
217
марта кўрилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, 2020 йил 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 (+12) нафарни ташкил қилмоқда.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 1 нафари Тожикистондан келиб, карантинга олинганлар, 3 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида яна 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 751 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 772 нафарга етди.

Шундай қилиб, кеча 67 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда. Албатта, ушбу дардга чалинганларга нисбатан  тузалганлар сонининг ортиб келаётгани кишини қувонтиради. Бу рақамлар  шифокорларимизнинг тиниб-тинчимас саъй ҳаракатларини, жонбозлигини,  фидойилигини ўзида ифодалайди.

Афсус ўлим ҳолати ҳам йўқ эмас, Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “COVID-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган. Бироқ,  кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.