Кешью ёҳуд ҳиндулар ёнғоқи

0
739
марта кўрилган.

Кешьюнинг ватани Бразилия. Ҳинд ёнғоқи деб ҳам юритилади. Нега? Чунки  Бразилиялик ҳиндуларнинг неъмати ҳисобланади. Бразилияда уни барча севиб исътемол қилади. Бугунги кунда у 30дан ортиқ мамлакатларда ўстирилмоқда.

Ҳиндулар ёнғоқининг ҳосили икки қисмдан иборат: мевасининг ўзи ва унинг тепасидаги ёнғоқ. Улар пўстлоқсиз сотилади. Харидорларга  қулайлиги учун эмас, унинг пўстлоғи остидаги терини куйдирувчи заҳарли ёғ мавжудлиги учун шундай қилинади. Ёнғоқ истеъмолга хавфсиз бўлиши учун термик қайта ишлаш жараёнидан ўтказилади.

Кешью А, В2, В1 каби витаминлар, цинк, фосфор, кальций, темир моддаларига бой. Бундай элементлар тўплами уни антибактериал ва антисептик хусусиятлар билан таъминлайди. Ёнғоқнинг бу тури иммун тизимини мустаҳкамлаб, қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради, шунингдек юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди. 

Япониялик олимлар ушбу ёнғоқда  тиш эмалига зарарли таъсир кўрсатадиган микроб ва бактериялар билан фаол курашадиган модда борлигини аниқлашди. Масалан, Африкада шифокорлари эса тиш милки яллиғланганда даво сифатида  майда тўғралган ёнғоқлардан тайёрланган малҳамни ишлатадилар.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.