Киндикка ёғ суртишнинг аҳамияти

0
1471
марта кўрилган.

Киндикка ёғ суртиш юз ва бадан терисига нафислик бағишлайди. Шунингдек, кўз нурини равшанлаштиради, қаришни секинлаштиради.

Киндикка суртилган ёғ қандай қилиб юз терисини юмшатар экан деб ҳайрон бўляпсизми? Она қорнида чақалоқ киндиги орқали озиқланади ва киндик баданнинг бошқа қисмлари билан узвий боғланган бўлади, шу ўринда юз териси билан ҳам боғланади. Киндикка мунтазам равишда бодом ёғи суртиб юриш терини ичдан озиқлантириб, юз терисини гўзаллаштиради.

Кўз нурини тиклайди. Киндикка кокос ёғи ёки куйдириб сузилган сарёғ суртиб юриш зарарли кўк нурлар сабабидан пасайган кўз нурини яхшилайди ва кўзни ҳимоя қилади.

Қаришни секинлаштиради. Киндикка кастор ёғини мунтазам равишда суртсангиз ёки томизсангиз юздаги ажинлар ва кўз тагидаги халтачалар анча камаяди ва тери ёшаради. Киндикка суртилган кастор ёғи юзга суртилган кастор ёғидан ҳам самаралироқ натижа беради. Бунга сабаб киндикнинг ички органлар ва юз билан узвий боғлиқ эканлигидир.

Ҳомиладорлик даврида. Киндикка ёғ суртиш қорин мускулларини ва бадачон мускулларини бўшаштиради ва натижада ҳомиладорлик вақтидаги оғриқларни камайтиради. Бунинг учун занжабил ва  зайтун ёғини  аралаштириб ишлатиш мақсадга мувофиқ.

Айша Охунова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.