Кўк чой саратон хавфини камайтиради

0
303
марта кўрилган.

Вашингтон университети олимлари кўк чой компоненти   кўплаб миелома ва амилоидозлари бўлган беморларга фойдали эканини аниқлашди.

Амилоидоз – оқсил алмашинувининг бузилиши. Унинг шаклларидан бири бўлмиш AL-амилоидозда қон плазмасида иммуноглобулинларнинг аномал енгил занжири ҳосил бўлади. Улар турли органларда масалан, юрак ва буйракларда йиғилиб қолиши мумкин.

Мутахассислар мия илиги паталогияси бўлган 9 нафар бемор иммуноглобулини енгил занжирлари намуналарини олишди. Тадқиқотлар давомида олимлар эпигаллокатехин галлатининг занжирларни хавфсиз ҳолатга келтиргани аниқланди.

Мутахассис олимларнинг таъкидлашича, кўк чой аксилоксидантлар ва озуқавий моддаларга бой. У юрак-қон томир касалликлари, саратон хавфини камайтириш билан бирга вазн ташлашга ҳам ёрдам беради.

Ота-бобомиз кўк чойни азалдан севиб истеъмол қилиб келган. Боболарнинг, момоларнинг билгани билган деган ҳикматлар бекорга айтилмаган.

Шоира Бекчанова,

тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.