Кўзга дармон маҳсулотлар

0
216
марта кўрилган.

Қора қорағат (смородина). Аскорбин кислотага бой маҳсулотлар кўзларнинг соғлом бўлишида жуда муҳим. Организмни ушбу фойдали витаминлар билан таъминлаш учун, айниқса, қора қорағат тавсия этилади. Наҳорга  бир стакан смородина шарбати ичиш кони фойда. Фақат ошқозонингиз бу каби нордон маҳсулотларни кўтара олиши лозим (кислотност баланд  бўлмаслиги керак).

Бодом, ёнғоқ таркибида витамин В1 (тиамин) бўлиб, у нерв тўқималари ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Унга кўз тўр парда, кўриш нерви ва бош миядаги кўриш анализатори киради.

Гўшт, тухум, сут маҳсулотлари. Уларнинг таркибада витамин В12 (цианкобаламин) кўп бўлиб, улар организмда оқсил алмашинувида фаол иштирок этади. Кўз соққаси, кўриш нерви, бош мияси ҳам шулар жумласига киради.

Қизил, сариқ сабзавотлар ва кўкатлар. Кўриш қобилиятини тиклашда каротин (витамин А) анъанавий восита ҳисобланади. У қизил ва сариқ сабзавот ва меваларнинг ҳаммасида мавжуд. Шунингдек, витамин А жигар, тухум, сариёғда кўп. Кўриш қобилияти сусайганда 1 стакандан сабзили коктейль ичиб туринг. Сабзи сувини (3 ҳисса) петрушка барги суви (1 ҳисса) билан аралаштириб, овқатланишдан олдин ичсангиз бўлади.

Шивит, исмалоқ, петрушка, сельдерей, бодринг ва лавлаги, сачратқи (цикорий). Уларнинг шарбатлари ҳам кўз учун фойдали. Ушбу сабзавот ва кўкатларнинг ҳаммасидан хомлигича кўп-кўп еб туринг. Уларни турли-туман салатларга қўшсангиз ҳам бўлади.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.