КУЛГУ – БАХТ гормони!

0
291
марта кўрилган.

Кулгу кишини яшартиради, дейди алломалар. Дарҳақиқат, табассумдан кўзлар ёнади. Бу эса қалб  қувончидан дарак! Табассум қилиб юриш, порлаб турган кўзлар организмда эндорфин яъни БАХТ гормони ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Мириқиб кулиш эса ўпкалардаги қолдиқ газлар чиқиб, ўпканинг тозаланишига олиб келади. Демак, айни пандемия даврида бу айниқса зарурат экан.

Шунингдек, кулгу – инсонни стрессдан ҳалос бўлишига сабаб бўлади. Кайфият кўтарилганида иммунитет кучаяди. Иммунитети баланд кишига касаллик юқмайди.

Фақат ақлли инсонларгина ўзининг устидан ўзи кулиб, ўз-ўзини танқид қила олади, дейди алломалар! Бу ҳам қалбнинг покланишига олиб келади. Оллоҳга шукронангизни билдиради.

Дилхираликларни унутиб юбориш, кек сақламаслик, ҳасад қилмаслик қалбингизни, онгингиз ва фикрларингизни тиниқлаштиради. Тўғри фикрлашга имкон яратади.

Ҳавас сизга ” руҳий иммунитет” ҳасад эса “заҳарли токсинлар” олиб келади.

Шундай экан, азизлар, ҳар тонгни хуш кайфият, шукроналик билдириш ва эзгуликларни эслаб жилмайиш билан бошланг! Руҳий саломатликингиз ўз қўлингизда. Вужуднинг бардамлиги руҳий саломатликдан бошланади. Бу борада ўзимизга ва барчага омадлар тилаймиз.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.