Кундузги уйқу инсон саломатлиги учун фойдали – омиллардан бири!

0
220
марта кўрилган.

Кундузги уйқу инсон саломатлиги учун кони фойда. Олимларнинг тадқиқоти шуни кўрсатадики, ҳатто ярим соатлик кундузги уйқу ҳам диққатни жамлаш қобилиятини 34 фоизга оширади.

Кундузги уйқу тетиклаштиради, умумий уйқучанликни йўқотади ва кучни тиклайди. Бундан ташқари, унинг яна бир фойдаси шуки стресс гормонини зарарсизлантиради. Инсоннинг уйқу режимини таъминлайди.

Масалан, 10-20 дақиқали уйқу хотирани яхшилайди. Ақлий фаолиятни кучайтиради.

30 дақиқали уйқу эса ижодий фаолиятга самарали таъсир кўрсатади.

Бир соатлик уйқу кўрганидан хулоса чиқара билиш, тезда фойдали қарор қабул қила олиш хусусиятига самарали таъсир ўтказади.

Бир ярим соатлик уйқу эса ташвишлардан ҳоли бўлиб, тезда уйқуга кетишни таъминлайди ва кўз фаолиятини яхши бўлишига кўмаклашади. У умуман барча уйқулардан кўра самаралироқдир.

Айниқса, болаларингизни кундузги уйқуга одатлантиринг. Улар инжиқ бўлишмайди, хотиржам ва ҳамиша кулиб туришади.

Ўз вақтида ухлаб, барвакт туришга одатланинг. Юқоридаги тавсияларни ҳам унитманг.

Мадинахон ТОПИЛОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.