Бош саҳифа Саломатлик Лимонли малҳам жонга дармон

Лимонли малҳам жонга дармон

0
430
марта кўрилган.

Баҳор ойларида организмдаги витамин танқислигидан фориғ бўлиш учун 1 стакан иссиқ (50-60 даража ҳароратли) сувга 1 дона лимоннинг шарбати ва 1-2 чой қошиқ тоза асал аралаштириб ичиш кифоя. Лимондан витаминли дамлама тайёрлаш учун 4 стакан арча тиканлари устига 600 грамм совуқ сув қуйилади, унга 1 дона лимон шарбати аралаштирилади ва 2 кун қоронғи жойда сақланади. Дамлама вақти-вақти билан аралаштирилиб турилади ва тайёр бўлгандан сўнг, 2 қават докадан ўтказилиб, ҳар куни 200 граммдан ичилади.

Инсон организмини ёшартириш учун 4 дона лимон шарбатига 300 грамм қирғичдан ўтказилган саримсоқ қўшилади. Овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сувга ушбу аралашмадан 1 чой қошиқ солиб ичилади.

 Иштаҳани очиш учун лимон пўстидан тайёрланган дамламани ичиш тавсия этилади. Бунинг учун қуритилган ва майдаланган 100 грамм лимон пўстини 1 литр ароққа солиб, 3 ҳафта мобайнида қоронғи хонада сақлаш керак. Вақти-вақти билан идишни чайқатиб турилади. Муддат тугаганидан кейин эритмани 2 қават докадан ўтказиб, сузиб олинади ва 30 томчидан кунига 3 маҳал овқатдан олдин ичилади.

 Кучли қувватсизликда қуйидаги дамлама ёрдам беради: 4 дона лимон пўсти билан гўшт қиймалагичдан ўтказилади ва унга 200 грамм янги узилган лимоннинг шарбати, 200 грамм зайтун мойи, дорихонада тайёрланган 15 грамм валериана ва дўлана дамламаси, 1 грамм камфора спирти ва 15 томчи ялпиз ёғи солинади. Уларнинг ҳаммаси аралаштирилиб, бир кунда 3 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади.

Ангина бўлганда, оғизнинг шилимшиқ пардаси ёки томоқ шамоллаганда оғиз ва томоқни лимон шарбатига 1:1 нисбатда асал қўшиб чайиш тавсия этилади. Бундан ҳам самарали усул эса қуйидагидир: бир неча лимоннинг шарбати олиниб, ўртача катталикдаги қозончага солинади ва оловга қўйилади. Шарбат қайнаш даражасига етмасдан оловдан олинади ва суюқлик 50-60 даражагача совуганидан сўнг, унга 1 ош қошиқ тоза асал қўшилади ва эриб кетмагунича аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма 2 қават докадан ўтказилади ва уни илиқ холида 2 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Аммо уни истеъмол қилишдан аввал худди шу дамлама билан 2 дақиқа давомида томоқ чайилиб олинади. Диққат: ушбу дамлама истеъмол қилинганидан сўнг 1 соат давомида бошқа суюқликлар ичишдан тийилиш керак бўлади.

Шоира Бекчанова,  тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.