Магний қон томирларини кенгайтиради

0
429
марта кўрилган.

Инсон саломатлигида магнийнинг аҳамияти катта. Унинг кўп қисми суяк тўқималари таркибида бўлади. Қон плазмасида, эритроцитлар ва юмшоқ тўқима таркибида бу элемент асосан ионлашган ҳолда учрайди. Шунингдек, унинг кўпгина қисми яна оқсиллар, айниқса фермент оқсиллари билан боғланган. Агар ҳайвонлар магний тузлари бўлмаган озуқа билан боқилса, уларнинг юрак фаолияти бузилиб,  яъни тиришиш касаллигига учраб нобуд бўлади. Мабода, қонга кўп миқдорда магний тузлари юборилса, кишинингбоши айланади, бу ҳолат магнезиал наркоз деб аталади.

Магний қон томирларини кенгайтирувчи, ичак перистальтикасини стимулловчи, ўт ажралишини кўпайтирувчи хусусиятга эга. Магний бирикмалари – магний сулфат, магний карбонат, магний тиосулфат кабилар дори воситаси сифатида ишлатилади. Ичак қон томирлари деворларида, юрак ва суяк мускулларида магний етишмаса, уларда кальций кўпайиши тажрибаларда аниқланган.

Киши организмининг магнийга бўлган эхтиёжи асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига қондирилади. Айниқса, ҳомиладорлар  ва эмизикли аёллар организмининг магнийга бўлган эҳтиёжи кучли. Катта ёшдаги кишилар бир кунда 500 мг, ҳомиладорлар 925 мг, эмизикли аёллар 1250 мг, 3 яшаргача болалар 140 мг, 14-17 яшаргача болалар 530 мг магний истеъмол қилишлари лозим.

 Озиқ – овқат маҳсулотларидан ловия, сули, гречка ёрмасида, нўхатда ва бошқа дуккакли маҳсулотларда магний кўп бўлади. Гўшт ва сут маҳсулотларида эса магний кам.

Фазилат Саъдуллаева,

1-Республика тиббиёт

 коллежи катта  ўқитувчиси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.