Мармарак (шалфей)

0
2120
марта кўрилган.

Ушбу гиёҳ  антисептик ва яллиғланишга қарши восита бўлиб, таркиби эфир мойи, камфарага мўллиги туфайли нафас йўллари,милк касалликларини даволашда қўлланилади.

Таркибидаги В1,Р,РР, С  дармондориларининг асаб тизимига ва модда алмашувига, қон томирлари деворларини мустаҳкамланишида  самарали таъсири мавжуд.

Ишлатилиши: Бир  ош қошиқ қуритилган мармаракни 1 пиёла қайноқ сувда 10 дақиқага дамлаб, сўнг сузиб олинг. Бироз совигач, дамламага 1 ош қошиқ асал солиб, томоғингизни кун давомида 3-4 марта ғар-ғара қилсангиз, яхши натижага эришасиз.

Шунингдек, бу дамламани аёллар  климакс даврида ичса, шамоллаш дардини олиш билан бирга ёшартиради.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.