Наҳорда ичиладиган сувнинг хосияти

0
57
марта кўрилган.

Наҳорда ичилган совуқ ёки илиқ сув,  шарбатлар ошқозон- ичакларнинг тўлқинсимон ҳаракатини кучайтириб, ични юмшатади. Колит(ич қотиши) касаллигига фойда. Шунинг учун ҳам қабзиятдан азоб чекувчи кишиларга наҳорда бир пиёла сув ёки  шарбат ичиш тавсия этилади.

Ёғли овқатдан кейин ичилган сув меъдада узоқ вақт туриб қолади. Кўп сув ичилганда меъда янада тўлади. Натижада одам ўзини нохуш сезади. Бундан ташқари, тўлиб кетган меъда-ичак ҳаракатини кучайтириб, ични суради. Шунинг учун ёғли овқатдан сўнг сув ичиш тавсия этилмайди. Озишга ҳаракат қилаётган кишилар овқатланаётган пайтда сув ичмасликлари лозим.

Шунингдек, ҳўл меваларни егандан сўнг ҳам дарров сув ичиш мумкин эмас. Чунки, бунда ичакда дам пайдо бўлиши мумкин.

Шуни ёдда тутингки, иссиқ ва илиқ ичимликлар совуқ ичимликларга нисбатан организмга тез сўрилиб, ташналикни қондиради.

Фазилат Саъдуллаева, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.