Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат оналар оёғи остидадур» деганлар. Унинг мазмун-моҳиятини жуда улуғвор. Кўпинча биз улуғворликни меҳр-оқибат билан боғлаймиз. Саломатликка дахлдор сабабларини кўп ҳам гапиравермаймиз.
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб яратган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлиб, у доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Чунки, ҳомила киндигидан онага боғланган бўлиб, ушбу ришта орқали осонгина озуқланади, ривожланади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг ва фарзандларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун туғруқдан кейин аёлларнинг тишлари емирилади, бўкса ва оёқ суяклари оғрий бошлайди.
Айниқса, аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза, оёқ ва бўкса суякларининг оғриши кучайиши кузатилади.
Онасининг бўкса, тизза ёки оёқ суяклари нима учун оғриётганини фарзанд билганида, англаганида эди!? Шунда фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўларди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан, аввало кимга яхшилик қилиш кераклигини уч марта сўрашганида уч марта ҳам онангга дея жавоб қайтарганлар. Тўртинчи марта сўраганларида эса “отангга” дея жавоб қайтарганлари ҳам бежиз эмас. Дарҳақиқат, «Жаннат оналар оёғи остидадур!»
Gujum.uz