Олманинг уруғи ҳам фойдали

0
3312
марта кўрилган.

Олманинг уруғи ҳам фойдалидир. Унда йод микроэлементи миқдори ниҳоятда кўп бўлиб,  5-6 дона олма уруғи киши организмини 1 ҳафталик йод моддаси билан таъминлай олади.

Олманинг фойдалилик жиҳати унинг рангига ҳам боғлиқ. Масалан, қизил ёки сариқ рангли олмани кўпчилик хуш кўради, чунки у мазали. Аммо тиббий нуқтаи назардан қаралганда кўм-кўм ва нордон олма шифобахш ҳисобланади. Кўк олма таркибида пектин моддаси мўл, қанд моддаси эса камлиги боис шифобахшлик хусусияти кўпроқ.

Ушбу неъмат қон ҳаракатини маромига солишга, паришонхотирлик, мия ҳорғинлигини кетказишда кўмаклашади. Подагра ва дизентерия касалликларида ҳам олмали парҳезнинг фойдаси тажрибада синалган.

Унинг пўстлоқи таркибида овқатни ҳазм қилдирадиган фойдали моддалар мавжуд бўлгани учун,  пўсти билан ейиш лозим. Семизлик, қандли диабет, қабзият касалликларида ҳам бу мева ниҳоятда фойдали. Фақат болаларда чайнаш рефлекси тўла шаклланмаганлигини назарда тутиб, уларга олманинг пўстини арчиб бериш тавсия этилади. Олмани пюре шаклида истеъмол қилинса, меъда-ичак фаолиятини яхшилайди.

Олманинг ақлни чархлашга хизмат қиладиган хусусияти кўп. Бунинг учун 150 г қирғичдан ўтказилган олмага яримта апельсин шарбатини қўшиб, уни 10 дона чақилган ёнғоқ мағзи билан аралаштирилади. Ёнғоқлар ўрнига бир неча қошиқ олхўри меваси шарбати, апельсин ўрнига лимон шарбати ва унга тенг миқдорда асални аралаштириш мумкин. Мазкур аралашмани кун давомида истеъмол қилиб турилади.

Ойша АХУНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.