Она юрт неъмати: САРИМСОҚНИНГ  ЯШАРТИРИШ ХУСУСИЯТИ

0
608
марта кўрилган.

Қадим қадимдан халқимиз саримсоқнинг шифобахш хусусиятларини яхши билишган. Ундан дори ва миллий таомлар тайёрлашда кенг фойдаланишган. Шарқ алломаси Ибн Сино ўз китобларида унинг табиий антибиотик эканлигини таъкидлаб, жуда кўплаб хусусиятларини очиб берган. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда она тупроқимизнинг ушбу неъматидан фармацевтикада самарали қўлланилмоқда.

Қуйидаги мақолада биз саримсоқнинг ёшариш бўйича Тибет тиббиётининг сирлари билан таништирамиз.

Сопол тахтачага ёзилган қуйидаги рецепт 1971 йили ЮНЕСКО экспедицияси томонидан Тибет ибодатхонасидан топилган бўлиб,  у эрамиздан 4-5 минг йил аввал битилган. Ушбу тавсия амалда синаб кўрилган ва дунёдаги кўплаб  тилларга таржима қилинган. Рецептни қўллаш организмни ёғ ва оҳак қолдиқларидан тозалайди. Натижада моддалар алмашинуви  кескин яхшиланади ва томирлар эластиклиги ортиб, миокард инфаркти, стенокардия, склероз, фалаж, турли шишлар пайдо бўлишининг олди олинади, бошдан шовқин йўқолади, кўз ўткирлашади. Аниқ қўлланилганда организм яшаради.

Тайёрлаш усули: 350 грамм саримсоқ яхшилаб ювилиб, пўстидан тозаланади, ёғоч ёки чинни идишда туйилади. Ундан 200 грамм олиниб, шиша идишга солинади ва унинг устидан  200 грамм 95 % ли спирт қуйилади. Идиш маҳкам ёпилиб, 10 кун қоронғу жойда асралади. Кейин суюқлик қалин матода сузилади.  3-4 кундан сўнг даволанишни бошлаш мумкин.

Аниқ тартиб бўйича овқатдан 15-20 дақиқа олдин совуқ сут билан ичилади. Даволаш курсини олти ойдан аввал такрорламаслик зарур. 

Қуйида ичиш кунлари   ва тартиби билан таништирамиз:                                                            

                                                Нонушта             Тушлик          Кечки овқат

 1-кун                                    2 томчи                    2 томчи                 3 томчи

 2- кун                                   4 томчи                    5 томчи                 6 томчи

3-кун                                    7 томчи                    8 томчи                 9 томчи

4-кун                                   10 томчи                  11 томчи               12 томчи    

5-кун                                   13 томчи                  14 томчи               15 томчи 

6-кун                                   15 томчи                   14 томчи               13 томчи

7-кун                                  12 томчи                  11 томчи               10 томчи 

8-кун                                    9 томчи                   8 томчи                 7 томчи

9-кун                                    6 томчи                    5 томчи                 4 томчи

10-кун                                  3 томчи                    2 томчи                 1 томчи

11-кун                                25 томчи                  25 томчи               25 томчи  

Раъно Зарипова Тибет муолажалари асосида тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.