Ўсмирларнинг овқатланишига эътиборли бўлинг

0
248
марта кўрилган.

Ўсмир ёшдаги (13-16) болаларнинг овқатланиш режими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу даврга келиб уларнинг бўй-басти тез фурсатда ўсиб боради. Айниқса, серҳаракат ўсмирларнинг иштаҳаси карной бўлади.

Бундай пайтда ота-она уларнинг овқатланишига эътиборли бўлиши, фаст-фуд маҳсулотларини иложи борича камроқ тановул қилишини назорат қилиб бориши керак.

Кун давомида организм учун керак бўлган моддаларнинг нонушта мобайнида 25 фоизини, тушликда – 35-40 фоиз, кечки чой вақтида 15 фоиз, кечки овқатланишда эса – 20-25 фоизни ғамлаб олиш керак.

Нонушта. Сабзавот ёки мева, пишлоқ, творог ва салатлар тавсия қилинади. Иссиқ овқатлардан: сабзавотли, гўштли ёки балиқли таомлар тавсия қилинади. Ичимликлардан эса иссиқ чой, шарбат ва сут.

Тушлик. Тушликни у асосан мактабда тановул қилади. Асосан суюқ таомлар хусусан шўрва тавсия этилади. Ширинликлардан печенье, йогурт тановул қилиши мумкин.

Кечки чой. Мева, творог, сабзавотли салатлар истеъмол қилиш мумкин.

Кечки овқат. Сабзавотли гўштли котлет, макаронли омлет. Уйқу олдидан эса бир стакан кефир ёки сут тавсия этилади.

Айниқса, ўғил болаларда энергияга бўлган талаб кучли бўлади. Аксарияти спорт билан шуғулланади. Шунинг учун уларнинг иштаҳаси ҳам баланд бўлади. Овқат таркиби оқсил, ёғ ва углеводларга бой бўлиши керак. 1 кг тана вазнига 1, 8 ккал калория тўғри келади. Демак, ўсмир кун давомида 3 минг ккал керак бўлади, жисмоний ҳаракатланиш орқали эса 3 минг 500 ккал сарфлайди.  Кун давомида ўртача 1 кг тана вазнига 5 гр. оқсил керак бўлади. 1 кг тана вазнига кундалик 10-15 гр. углевод тўғри келади. Углеводнинг асосий вазифаси организмни энергияга бўлган талабини қондиришдир. Фосфор кун давомида 10, 8 гр. керак бўлади, у моддалар алмашинуви, мия ва асаб тизимининг яхши ишлаши, жигар ва буйрак фаолияти учун жуда муҳим ҳисобланади. Қалқонсимон без фаолиятининг меъёрда ишлаши учун кун давомида 130 мкг. йод зарур бўлади. 

Азиз ота-оналар, ушбу қоидаларга риоя қилишга интилинг.

Фазилат CАЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.