Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув йили анъанавий шаклда бошланадиган мактабларда амал қилиниши лозим бўлган санитария-эпидемиология меъёрларини ўзбек, қорақалпоқ ҳамда рус тилларида содда ва тушунарли видеоролик тарзида тақдим этди.