Қиш фаслига оид фойдали маслаҳатлар

0
128
марта кўрилган.

Қиш фаслига оид фойдали маслаҳатлар: Қишнинг охирги ойи. У яқинлашаётган баҳор  билан баҳс бойлаб ўз нафасини атрофга ёймоқда. Атроф оппоқ қорга бурканган. Оқликдан, ёруғликдан дилингиз ёришади.  Бироқ, бундай тез-тез ўзгариб турадиган  об-ҳаво пайтида инсон организмига инфекцион ва сурункали касалликлар хавф сола бошлайди. Шунинг учун ҳам айнан шу даврда ўз саломатлигингизга эътиборлироқ бўлишингиз лозим бўлади. Сизга бермоқчи бўлган бир нечта маслаҳатимиз сизнинг соғлигингизни асрашда асқотади, албатта.

Иссиқроқ кийининг. Бел соҳасидан тепада турадиган куртка, калта юбка, резина подошвали оёқ кийими бу пиелонефрит касаллигига қисқа йўл демак. Об-ҳавога мос кийинишни одат қилинг. Айниқса, иш фаолиятингиз сизнинг доимий очиқ ҳавода бўлишингизни тақозо этса. Масалан: курерлик хизматидаги ходим, патруль хизматидаги фуқаролар, сотувчи ва бошқалар.

Шамоллашдан сақланинг. Шамол ва изғиринли кунлар бошланяпти. Бунда совуқнинг салбий таъсиридан мойли массаж ҳимоялайди. Масалан, бодом данаги мағзига маккажўхори, барра буғдой ҳамда ёнғоқ  мевалари  қўшасиз. Ҳар куни кечқурун қўл панжаси ва оёқ товонларини мой билан уқаланг. Дам олиш кунлари уйқу олдидан бутун гавдангизни силанг (муолажани энса томондан пастга оёқ учига қадар силаш билан бажаринг). Бундай муолажа сизни шамоллашдан ҳимоя қилади.

Витаминларни ғамланг.  Ёз фаслида яхши етилган реза меваларидан қизил ва қора четан меваси–рябина, наъматак каби мевалардан ғамлаб қўйган бўлсангиз, ушбу каби резавор мевалар организмни қишнинг совуқ ҳавосидан ҳимоя қилувчи кучини оширишда қўллаб-қувватлайди.  Кузги маъюслик ҳамда баҳорги  витамин етишмовчилигидан ҳимоя қилади. Обдон қуритилган реза мевалар қиш бўйи яхши сақланади. Уларни чой дамлагандек дамлаб истеъмол қилиш мумкин.

Соғлом овқатланиш қоидасига риоя қилинг. Ҳаво ҳарорати совий бошлагач овқатланиш рационида гўштли таомларга кўпроқ навбат бериш керак бўлади. Аммо гўшт махсус фальга қоғозида ёки ёғсиз димлаб пиширилган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Биринчи таом сифатида турли бўтқа ёки шўрвалар албатта овқатланиш рационидан жой олиши шарт.

Шунингдек таомларга занжабил, қора мурч, мускат ёнғоғи каби қиздирадиган турли зираворлар қўшишни унутмасангсиз, ўзингиз ва оила аъзоларингизни шамоллашдан асраган бўласиз.

Қовоқда эса пектин моддаси мавжуд. У инсон танасини ичакларда йиғиладиган  заҳарли моддалардан тозалашда муҳим аҳамиятга эга. Ана шу пектин моддасига жуда ҳам бой бўлган қовоқ  кўпчилик учун севимли маҳсулотдир. Ундан турли таомлар тайёрлаш мумкин. Димлаб ёки газ духовкасида пишириб истеъмол қилинса у пархез таом ҳисобланади. Қовоқ ўртача ҳароратда узоқ вақт сақланганлиги сабаб ундан қиш бўйи турли таомлар тайёрлаш мумкин.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.