Қон босимини тушириш учун саримсоқли дамлама самарали фойда беради.
Малҳам тайёрлаш:. Икки бош саримсоқни майдалаб, устидан сув қуйилади (250 мл). Қирғичдан ўтказсангиз янада яхши эзилади. Шундан сўнг 12 кунга тиндирилади. Музлатгичда асраганингиз маъқул.
Истеъмол: Дамламани кунига уч марта овқатдан 15 дақиқа олдин 20 томчидан ичиш керак.
Даволаш курси — 3 ҳафта.
Хурмо. У қон босимини туширувчи мевалардан биридир. Артериал қон босимини тушириш учун ҳар куни 1 стакан янги сиқилган хурмо шарбатини овқатдан олдин уч маҳал ичиш тавсия қилинади.
Черника. Гипертонияни черника дамламаси билан ҳам даволаш мумкин. Уни тайёрлаш учун 4 ош қошиқ қуритилган черника меваси устидан 1 стакан қайнаган сув қуйилади ва 8 соат ўраб қўйиб тиндирилади. Тайёр дамламадан ҳар куни бир стакандан ичиш керак бўлади.
Гипертониянинг ўткир кўриниши, артериал қон босимининг кескин кўтарилишида дарҳол врач-мутахассисга мурожаат қилиш керак.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт