Қонни табиий усулда яъни сунъий дориларсиз суюлтириш мумкинми?

2
46139
марта кўрилган.

XX  аср охири ва XXI асрда инсониятнинг она табиатга уйғунлиги пасайди. Атрофимиз  тўла сунъий маҳсулотлар. Болаларимиз ота-оналаримиз истеъмол қилган табиий тут майиз, қовун қоқи ва турли мевалар қоқиси ва улардан тайёрланган компотлар, шунингдек, қанд лавлаги, майиз ҳамда тут шинниси ўрнига турли сунъий бўёқлар солинган ичимлиг-у  конфетларни хуш кўрадиган бўлиб қолишди. Қонни эса айнан табиий мева шарбатлари, қизил лавлаги салати, қуруқ мевалардан тайёрланган компотлар суюлтиради.

Баҳорда кунлар исиб, қуёш чарақлаган кунларда зулук кўйдириш (гириудотерапия), хижама қилдириш (қон олдириш) ҳам организмда қоннинг янгиланиб, инсоннинг ёшаришига туртки бўлувчи омиллардандир. Умуман олганда қон қуюлиши ва қабзият (ич қотиш) аввало, нотўғри овқатланиш ҳамда камҳаракатлик сабабли юзага келади. Қабзиятнинг салбий таъсири сабабли бавосил (геморой) хасталиги ривожланади. Соғлом одамнинг ичи ҳар куни ва равон келиши лозим.

  Ич қотиши натижасида организм заҳарланади. Беморнинг боши оғрийди. Баъзан унинг кўнгли беҳузур бўлади. У эса сабаби қабзиятдан эканлигини англамайди ва бош оғриғига қарши дори воситаларини ичади. Бу сунъий дорилар эса юрак ва буйракларга зарар етказади. Шундай пайтда хаста одам дағал толали яъни, таркибида клетчатка мўл бўлган қора, кепакли нон, қизил лавлагили салат, буғда пиширилган қанд лавлаги истеъмол қилиш керак. Арпабодиён уруғи солиб, ивитилган туршак ҳам ични юриштиради.

Метериозм (ичакларда ел тўпланиши)нинг олдини олиш учун  арпабодиён уруғидан дамлама ичиш халқ табобатида кенг қўлланилган. Бунинг учун бир чой қошиқ уруғ ярим литрлик чойнакка солиб, чой ўрнида дамланади. Уни кечқурун дамлаб қўйиб, эрталаб оч қоринга кўнгил тусагунича ичиш лозим. Шифобахш арпабодиён уруғи, шунингдек, она сутини ҳам кўпайтиради ва гўдакнинг ичи дам бўлишининг олдини олади.

Қабзиятда халқ табобатида табиий сурги ҳапдорилар қўлланилади. Маккаи сано ўсимлиги (дорихоналарда сотилади) хона ҳароратида турган қатиқ ёки творог зардобини оч қоринга ичиш ҳам ични суради. Наҳорда газсиз минерал сув ичиш, ични тозалайди.

Ҳар қандай сурги воситасидан фойдаланишдан уч кун аввал, гўштли, қуюқ ва бадҳазм таомлар танавул этилмайди. Унинг ўрнига енгил ҳазм бўлувчи, парҳез, ёрма донли маҳсулотлар (гречиха), сули (пeрловка), ясмиқ (чечевица)дан парҳезли овқатлар ва салатлар истеъмол қилинг. Сурги нафақат ичаклардаги хилтларни тозалайди. У қоннинг таркибини ҳам яхшилайди. Юздаги доғларни йўқотади ҳамда терини ёшартиради.

Кўклам фаслида организмдаги витаминлар ва макро ҳамда микроэлиментлар заҳираси камайганда азалдан ота-боболаримиз, момоларимиз ёрма ва ундирилган буғдойдан ҳалим, сумалак каби таомлар тайёрлашган. Турли хил донлардан гўжалар пиширишган. Дастурхонларга турли баҳорий кўклардан таомлар тортилган. Ушбу таомлар ҳам кони фойда.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди  

Ёйиш

2 Мулоҳаза

    • Ҳурматли Жўрабек Камолов. Сайтдаги материалларга эътиборингиз учун рахмат. Саломат бўлинг

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.