Рамазон ойининг севимли неъматлари – хурмо ва нишолда истеъмоли қадимий қадрият!

0
77
марта кўрилган.

 Хурмо ҳақида кўп ва хўп гапирганмиз. Унинг таркибида витаминлар мўл бўлиши билан бирга, чанқаш ҳиссини пасайтиради.

Рамазонда ойида нишолда ейишнинг ҳам  фойдалари бисёр. У рўза айёмидаги  қадимий қадриятимиз, миллий таомимиз эканлиги бежиз эмас. Инсон организми ҳам гўё супирилмаган уйдек. Ҳар бир одамда турфа овқатларнинг қолдиқлари бўлади. Ҳар куни қўлимизни ҳар овқатланишлан аввал ювамиз, лекин ошқозонимизни юволмаймиз. Ўша нишолда таркибидаги моддалар ошқозондаги кераксиз чиқиндилардан фориғ қилади. Нишолдага етмак ўсимлигининг илдизи қўшиб кўпиртирилади. Обдон ишлов берилади. Ўсимлик таркибидаги моддалар одам ошқозони ва ичагини тозалайди.

Рўза айёмида ўзингизни куни билан дадил, тетик ҳис қилиб юришингиз учун овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда истеъмол қилинг. Натижада иммунитет мустаҳкамланади. Нишолда таркибидаги оқсиллар, кальций, табиий глюкоза ва бошқа озиқ моддалар организмга қувват бағишлайди, суяклар ва мушаклар учун кони фойда.

Ушбу ширинлик углеводларга бой бўлиб, чарчаган ва кучсизланган пайтда фойдалидир.  Куни билан сув ичилмагани учун йўтал ва томоқ оғриғ пайдо бўлиши мумкин, ушбу дардга чалинмаслигининг олдини олади. У модда алмашинувини яхшилаб, ҳазм жараёнини енгиллаштиради. Айниқса, ошқозон шиллиқ қаватини муҳофаза қилади.

Ширинликлар, жумладан, хурмо ва нишолда, мияда “ҳурсандлик гормони” (серотонин) ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, кайфиятни кўтариб, руҳий ҳолатни ҳам яхшилайди.

Фақат, қандли диабети бор одамлар кўп истеъмол қилмаслиги керак.  Шунингдек, ҳаддан ташқари кўп ейиш семизликка олиб келиши мумкин.

Фармацевт Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.