Рахит касаллигининг олдини олиш

0
630
марта кўрилган.

Болалардаги қийшиқ оёқлар икки ёшидан бошлаб билинади. Думалоқ  шаклдаги оёқларнинг келиб чиқиш сабаблари онанинг ҳомиладорлиги даврида кальций етишмаслигидир.

Кейинчалик болада рахит касаллиги юзага келиши билан Д дармондориси етишмаслигида кузатилади.

Айниқса қиш фаслида туғилган болаларда қуёш нурида мавжуд бўладиган Д витамини танқислиги учрайди. Гўдакда рахит белгиларини кузатсангиз дарҳол педиатрга кўрсатинг. Бола кўп инжиқланса, терласа бу рахитнинг дастлабки белгиларидир. Агар эътиборсиз бўлсангиз, иккинчи босқич бошланади, суяклар юмшаб, бўйин ва оёқларида қийшиқлик кузатилади.

Шунинг учун боланинг киндиги тушиши билан тоза ҳавога   ҳар куни олиб чикиш, тузли ванналардан фойдаланиш ва Д витаминини икки ёшгача ҳар куни бир вақтда ичириш керак. Қуёшли кунларда  соат тўққизгача болани сайрга олиб чиқиш мақсадга   мувофиқдир. Айниқса қуёш кўтарилаётган пайт  энг шифобахш палла ҳисобланади.

Кичкинтойни чиниқтириш мақсадида соғломлаштириш машқлари ва укалаш  муолажаларини мунтазам амалга киритиш зарур.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.