Рўзадорнинг сув ичиш меъёри

0
94
марта кўрилган.

Ҳар бир килограмм тана вазнига 30 мл сув ичиш меъёр қилиб олинган. Шундан келиб чиқиб, тана вазнингизни 30 га кўпайтирсангиз, суткалик сувга бўлган эҳтиёж келиб чиқади.

Масалан, 70 кг бўлсангиз, (70х30) 2100 мл (2,1 л) сув ичишингиз керак бўлади.

Тартиб:

• Ифторликда оғиз очгандан сўнг, таомланишдан аввал 2 стакан (400 мл);

• Саҳарликкача 4 стакан (800 мл);

• Саҳарликда таом ейишдан аввал 2 стакан (400 мл);

• Оғиз ёпишдан аввал эса 1 стакан (200 мл) ичиб олиш керак.

Шунда жами 1,8 л сув ичган бўласиз, бу деярли меъёр.

Шунингдек, оғиз ёпиш, оғиз очишдан аввал уч дона хурмо истеъмоли ҳам танадаги сув миқдорини ушлаб туришга  кўмаклашади.

 TIBBIYOT.TV  асосида Д.Бекчанова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.