Розмарин ҳам манзарали ўсимлик ҳам шифобахш

0
2907
марта кўрилган.

Розмарин суғориладиган бўз тупроқли ерларда иссиқ ва совуққа мослашувчан эфир мойларига бой бута ўсимлик. Барглари чўзиқ, тўмтоқ учли баргнинг остки қисми дағал тукчалар билан қопланган. Меваси ёнғоқча шаклида.

Эфир мойлари розмарин ўсимлигининг ҳамма қисмларида (айниқса ёш поя ва гулларида унинг миқдори 1,2% гача) сақланади. Эфир мойи ўз таркибида 50% пинен, камфен, цинеол, барнеол ва камфора сақланганлиги сабабли улардан парфюмериа саноатида, доривор ва инсектация препаратлари тайёрлашда фойдаланилади.

Халқ табобатида ўсимликнинг ер устки барглари ва ёш пояларидан тайёрланган дамлама ва спиртдаги эритмалари (настойкаси) бош оғриғи, ошқозон – ичак касалликлари, шамоллашда, аёлларда учрайдиган айрим хасталикларни даволашда ижобий наф беради. Шу билан бирга организмни тетиклаштириб, қувват бағишлаш хусусиятига ҳам эга.

Баргларида ўзига хос хид ва таъм берганлиги сабабли розмарин гўштли маҳсулотларни пиширишда ва уларни узоқ вақт сақлашда зиравор сифатида ҳам қўлланилади. Кондитер маҳсулотларига қўшиб тайёрланганда ўзига хос таъм ва маза беради. Ўсимлик қиш мавсумида ҳам баргларини тўкмаслиги ва ўзига хос ҳид тарқатиб туришини ҳисобга олган холда у парк ва хиёбонлар, ховли ва дам олиш масканларида манзарали бута сифатида ўстирилади.

Ш. Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.