Сабзавот ва меваларнинг пўстлоғи ҳам шифодир

2
625
марта кўрилган.

Кўпннча мева ва сабзавотларнинг пўстлоғини ташлаб юборамиз. Зеро, улар ҳам шифобахш бўлиб,  уларни ўз ўрнида ишлата олишни ўрганиш лозим.

Саримсоқ. Унинг  устки қавати кексаликни бартараф этувчи антиоксидантларга бой саналади. Агар ошга ёки димлама таомларга уни пўсти билан солиш одатингизга барҳам бермасангиз кифоя. Пўстини қайнатиб, совитилгач асал қўшиб ичилса ҳам бўлади. 

Бақлажон. Баъзи таомларни тайёрлашда бақлажоннинг пусти арчилади, аслида эса бунга зарурат йўқ. Агар сиз организмдаги ҳужайра мембраналарини ҳимоя этувчи насунин номли кучли антиоксидантнинг фойдаси тегсин десангиз, бақлажонни пўсти билан енг.

Картошка. Ҳатто уни  ҳам пўстидан ажратиш шарт эмас. Аниқланишича, картошкадаги В витаминлари гуруҳи ва микроэлементлардан ташкил топган озиқ моддаларнинг 20 фоизи айнан унинг пўстлоғида бўлар экан. Айниқса эрта баҳорги картошкани пўсти кони фойда.

Бодринг. унинг пўстлоғини тозаламасак-да, баъзи вақтларда пўстидан воз кечишга тўғри келади. Имкон қадар бундай қилмасликка ҳаракат қилинг. Негаки айнан бодринг пўстлоғида иммун тизимини стимуллаштирувчи антиоксидантлар мавжуд.

Олманинг пўстини ошқозонга ботади, деган хаёл билан арчиб ташлаймиз. Бу тўғри фикр, арчилган олма меъда фаолиятини яхшилаб, тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Бироқ олманинг пўстлоғи ҳам кверцитин, С витамини ва саратондан ҳимоя қилувчи тритерпеноидлар борлигини унутмаслик даркор.

Лимон, мандарин ва апельсин С  витаминига бой маҳсулотларни ҳар ким ҳам пўсти билан истеъмол қилолмайди. Лекин пўстлоғидан кўпгина уй бекалари унумли фойдаланишлари сир эмас. Цитрус меваларининг қуритилган пўстлоғи пишириқ хамири ва мурабболарга ўзгача ёқимли таъм бағишлайди. Картошка, лавлаги сабзи каби баъзи сабзавотларни сувда қайнатганда улардан қўшиб юборсангиз. Таркибини асраш билан бирга хушбўй таъм беради.

 Анор мевасини пўсти билан истеъмол қилиб бўлмайди. Бироқ у ҳам шифобахш. Қуритилган анор пўсти ич кетганда ишлатилишини, .диареяга қарши восита сифатида яхши биламиз. Шу билан бирга  стафилакокк ҳамда антибиотиклар билан даволанадиган бир қанча инфекцияларга қарши даво воситаси ҳам саналади. Анор пўстининг новвот қўшилган  қайнатмаси ич кетишига қарши ишончли воситалигини халқимиз яхши билади.

Занжабил (имбирь)нинг илдизини  ҳам пўстини арчиш шарт эмас. Яхшилаб ювинг ва бир бўлагини кесиб олиб (2-3грам) сомон шаклида тўғранг ва 0,5 литрлик чойникка солинг. Устидан қайноқ сув қуйинг. Лимонни пўстлоғиини тенг миқдорда тўғраб, уни ҳам қўшиб, беш-ўн дақиқа дамлаб қўйинг. Сўнгра илиқ ҳолига келгач унга 3-4 томчи  лимон суви,  бир ош қошиқ  асал аралаштиринг. Бу малҳам иммунитетни кўтаради. Вирус ва батерияларни йўқ қилади. Ангина ва шамоллашда кони фойда. Кўриш қобилиятини яхшилайди. Қонни тозалайди. Овқат ҳазмини яхшилайди. Уни овқатдан  кейин бирор соат ўтгач чой ўрнида бир пиёла ичиш мумкин. Ёки овқатдан  бирор соат олдин ичасиз.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ёйиш

2 Мулоҳаза

  1. Менга занжабил қаҳва ичиш жуда ёқади, бунинг мен қаҳвани идишга соламан, устидан ярим қошиқча занжабил ва бир қошиқ қаймоқ (ёғли) қуйиб аралаштираман ва устидан қайноқ сув қўяман.
    Ҳар куни эрталаб мана шундай усулда тайёрланган қаҳвани истеьмол қиламан ва сизларга ҳам таклиф қиламан. Тайёрлаб кўринг ёқса, сиз ҳам ўзинигизни соғлинигиз ҳақида ўйлаган бўласиз.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.