Садаф тишларимга зарар етмасин десангиз…

0
1333
марта кўрилган.

Инсон садаф тишларимга зарар етмасин деса, ўрганиб қолган баъзи зарарли одат-у ҳаракатлардан воз кечиши керак. Улар қай ҳолатлар?!

Қалам учи ёки кўзойнак дастасини тишлаш .Одатда, баъзи кишилар фикрлаш жараёнида бехосдан қалам ёки ручка учини  тишланаверади. Натижада тишларда кичик ёриқлар — қора доғлар юзага келади. Сабаб – тишланган восита орқали оғиз бўшлиғига бактериялар осонликча жойлашиб олади.

Писта чақиш. Писталар тишни емиради ва у аста-секинлик билан амалга ошади. Мунтазам  чақилган писта туфайли тишларда сезиларли даражада емирилиш ҳосил бўлади. Шу бирга  писта чақиш одати милкларга ҳам зарар беради, оғиз бўшлиғида юқумли касалликларни қўзғатади. Агар бу одатдан воз кечиш қийин бўлса, писта чақилгандан сўнг тишларни тозалаб ювиш керак.

Тиш тозалагичдан фойдаланиш ўз қоидаси мавжуд. Тиш тозалагичлар овқат тановулидан сўнг ишлатилади.  Аммо уларнинг зарари ҳам бор,  милкларни шилади ва қонашига сабаб бўлади. Стоматологлар бу каби воситани самарали деб ҳисобламайди, чунки ёғоч тиш тозалагичлар  синиб, тиш орасида қолиб кетиши ҳам мумкин. Иложи борича  тиш тозалаётганда уларни тиш орасига чуқур тиқиб тозалаш керак эмас. 

Тишларнинг орасини ип билан тозалаш. Албатта, иплар ёрдамида тишларни орасини очиш осон. Доимо вақти  стоматолог ҳузурида ўтишини истаганлар ва маблағига ачинмайдиганлар ушбу одатни бажариши мумкин.

Тишни ғичирлатиш. Уйқуда тишларни бир-бирига ишқалаш яъни ғичирлатиш кўпчиликда учрайдиган ҳол.  Бу ҳолатда  тишни қоплаб турувчи эмал емирилади, касаллик вужудга кела бошлайди. Шунингдек, тишларини ғичирлатувчилар уйқудан тургандан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилади бош оғрийди. Бу каби ҳолатда шифокорлар беморлар учун махсус оғизга тақиладиган мосламани тавсия қилишади. Ушбу салбий  одатга эга инсонлар дарҳол шифокор кўргидан ўтиши лозим, чунки  қандайдир касалликнинг белгиси бўлади

Тилга зирак тақиш. Айни пайтда ёшлар орасида тилга ва лабга зирак тақиш урфга айланган. Стоматологларниг фикрича, бу зарарли одат тишнинг синиши ва юқумли касалликларнинг ривожига сабаб бўлади.

Тирноқ чайнаш. Тирноқ чайнаш одатининг инсон организмига  зарарлари кўп. Биринчидан, қўлдаги бактерияларнинг асосий қисми тирноқ остида жойлашган ва улар  тишлаш орқали оғиз бўшлиғига ўтади. Иккинчидан, тишларда ёриқлар пайдо бўлади ва бу уларнинг емирилишига олиб келади. Учинчидан, тирноқни тишлаш жараёнида жағнинг пастки қисми олдинга чиқади ва бу одат сабабли пастки жағнинг тепа қисмига қараганда олдинга кўпроқ ўсиб кетиши кузатилади. Тўртинчидан ошқозон-ичак касаллиги келиб чиқади.

Тишларни қаттиқ чўткада ювиш. Тишларни бир кунда икки марта ювиш – энг яхши одатлардан бири, аммо ҳаддан ташқари қаттиқ чўткада ортиқча босим билан милклар  қонагунча  ишқалаш эса кони зарар. Бу орқали тишнинг эмали емирилади ва милклар касал топади. Тишларни тозалашда юмшоқ ёки ўртача қаттиқликдаги чўткалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Оғизни очиб ухлаш. Ухлаганда  оғизнинг очиқ ҳолда бўлиши суюқлик миқдори камайиб,  кислоталиликни ошишига сабаб бўлади. Натижада кариес ва тиш эмалининг кўчиши кузатилади.

Тишларим садафдек ялтираб турсин десангиз, соғлом турмуш тарзига эътибор беринг. Айниқса сиз ҳурматли ота-оналар болаларингизни салбий ҳолатлардан воз кечишга ўргатинг, аҳамиятини тушунтиринг.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.