Саломатликни асрашнинг оддий усуллари

0
558
марта кўрилган.

Инсон ўз организмига эътиборли бўлса, соғлом бўлади. Албатта, бу соғлом турмуш тарзингизга боғлиқ.

Сабзавот, мева ва кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради. Фақат кўп истеъмол қилганда новвот чой ичиш зарур, чунки совуқликни оширади.

Тез-тез айниқса, эрталаб ширгуруч истеъмол қилиб туринг. Ширгуруч инсон умрини узайтиради,  ақлни чархлайди.

 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

 Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юриши  ва физкультура билан шуғулланиши зарур..

 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

 Ҳар 10 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ични ювиш, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

  Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир. Айниқса, ёш кучлар учун кони фойда.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.