Саримсоқ – энг кучли табиий антибиотик

0
791
марта кўрилган.

Қадим қадимдан халқимиз саримсоқнинг шифобахш хусусиятларини яхши билишган. Ундан дори ва миллий таомлар тайёрлашда кенг фойдаланишган. 

Саримсоқ қондан, ички аъзолардан ва нафас йўлларидан зарарли бактерияларни ва ичак паразитларини йўқотишга ёрдам беради. Қон босимини тушириб, тромб ҳосил бўлишини олдини олади. Саримсоқни истеъмол қилганда, саратонга қарши курашувчи ва антиоксидант бўлгани боис, организм зарарли моддалардан тозаланади. Саримсоқнинг бир бўлакчасида 400дан ортиқ фойдали таркибий қисм мавжуд. Улар қон томирларини холестериндан тозалайди, мия саратонини келтириб чиқарувчи мультиформали глиобластома ҳужайраларини ўлдиради, туберкулёз таёқчаси, ичак таёқчаси ва хеликобактер (ошқозон ярасини келтириб чиқарувчи)ларни йўқ қилади, ичакдаги гижжаларни хайдайди.

Саримсоқдан 100 дардга даъво ичимлик тайёрлаш: Очиқ рангли шиша идишга 12 дона саримсоқни бир нечага бўлиб, унинг устидан 3  пиёла  қизил шароб қўйилади ва обдон арлаштириб, оғзини ёпиб дераза ёнига (қуёшли жойга) 2 ҳафтага қўйилади. Ҳар куни 3 марта қўзғаб туриш лозим. Икки ҳафтадан сўнг докада сузиб олиб, қора рангли шиша идишга солиб қўйилади. Уни бир ой давомида кунига 1 қошиқдан 3 марта қабул қилинади.

Бў мўъжизакор ичимлик организмни туздан тозалайди, қонни тозалайди, иммунитетни оширади, қон томирларини мустаҳкамлайди. Аёллар касалликлари ва шамоллаш учун ҳам фойдали.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.