Шифобахш шувоқнинг саломатликка фойдали хусусиятлари

0
1507
марта кўрилган.

Халқ табобатида ва миллий таомномамизда ушбу гиёҳдан  кенг фойдаланилади. Илк баҳорда  ундан турли хил овқатлар, пишириқлар ҳам тайёрланади.

Халқ табобатида эса 500 грамм  шувоқ 6 литр сувда мил-мил қайнатилиб, 10 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, овқат ҳазми бузилганда, жигар, меъда, талоқ, ўт пуфаги касалликларида фойда қилади.

Шувоқ қайнатмасидан 10 кун 3 маҳал 50 граммдан парҳез билан ичилса (парҳез: нон-чойдан бошқа нарса емаслик), бавосилга даво, безгакни тузатади, иштаҳани очади, уйқуни жойига келтиради, гижжаларни туширади.

Қайнатмани 15 кун 2 маҳал яра-жароҳатларга суртиб боғланса, тузатади.

Қайнатмасини 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, ҳайзни меъёрий ҳолга келтиради.

Шувоқнинг ҳўллигида сиқиб олинган суви сариқ ва истисқо касаллигида 20 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса, фойда қилади.

Қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан оч қоринга ичилса, нафас йўллари шамоллаши, камқонлик, ревматизм, бронхиал астма ва уйқусизлик касалликларининг олдини олади.

Шувоқ қайнатмаси меъда-ичак йўли ишини жонлантириб, ўт ажралишини ва меъда ости бези фаолиятини кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Овқат таркибидаги зарарли бактерия ва замбуруғларни ўлдириб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, марказий нерв системасини қўзғатиб, юрак ишини жойига келтиради.Қайнатмани 15 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичиш керак.

Яна мутахассис врачингиз билан маслаҳатлашиб олишни унитманг.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

 
 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.