Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ДЕЗИНФЕКЦИЯ ТУННЕЛЛАРИ – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭНГ ФОЙДАСИЗ ЧОРА

0
119
марта кўрилган.

Жаҳонда коронавирусга қарши курашилаётган бир пайтда, кўрилаётган ҳар бир чора-тадбирнинг фойдалилиги, самарадорлигини ўрганиш, айниқса, аҳамиятлилидир.

Лекин профилактика мақсадида қўлланиладиган айрим чоралар самарасиз эканини, қайтага салбий оқибатлари кўпроқлигини вақт кўрсатиб қўймоқда.

Шундай чоралардан бири дезинфекция туннелларидир. Ҳозирда бундай туннеллар деярли ҳар бир ташкилот, хусусан, умумий овқатланиш объектлари, аэропорт, темир йўл вокзаллари, бозорлар, супер маркет каби қатор муассаса бинолари олдида ўрнатилган. Ҳатто кириш йўлакларининг бошқа қисмлари қизил ленталар билан ўралиб, одамларга шу туннел орқали ўтишдан бошқа йўл қолдирилмаган. Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова бундай туннелларинг инсон организмига зарарли томонлари ҳақида сўзлаб берди:

— Дезинфекция чораси сифатида хлорли эритмалардан фойдаланишни дунё давлатлари тажрибадан ўтказишди. Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, кўчаларни дезинфекция қилиш ва дезинфекция туннелларидан кенг фойдаланиш кўпроқ инсонларни ваҳимага тушмаслиги ёки уларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилган. Ва, шуни айтиш лозимки, ханузгача бунинг самараси исботланмаган, — дейди мутахассис.
— Дезинфексия туннелларида фойдаланиладиган хлорли эритмалар тиббиётда жуда кўп йиллардан бери ишлатилади ва унинг инсон организмига хатарли таъсири жуда кучли.

Кун давомида ишлаб турган туннелдан бир киши қайта-қайта ўтишига тўғри келиши мумкин. Давомий ишлатилган ҳар бир кимёвий модда инсон организмида аллергик ҳолатларни келтириб чиқаради. Аллерголок Илмира Разиқова бунинг асоратлари ўта хавфли тус олиб кетишидан огоҳлантиради.

Мутахассиснинг айтишича, бу юқори нафас йўлларининг енгил қизаришидан то енгил куйишгача бўлган холатларни чақиради. Бунинг натижасида инсонда аллергик ринит, коньюктивит, бронхит ва ҳатто, оғир касаллик ҳисобланувчи – бронхиал астмага олиб келиши мумкин.

Мактаблар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ўртага чиққанда, болаларнинг соғлигига салбий таъсирлари инобатга олиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таълим муассасалари олдида дезинфекция туннелларини ўрнатиш қатъиян ман этилишини таъкидлаган эди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бундай туннелларнинг самарадорлиги исботланмаганлигини билдирди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.