Соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади

0
916
марта кўрилган.

 Аҳолининг соғлом турмуш тарзи маданиятини юксалтириш чора — тадбирларини аввало, оиладан бошлаш лозим. Айниқса, овқатланиш  тартиби ҳамда бадан тарбияга алоҳида аҳамият бериш керак.

 Ҳар кандай касаллик организмда иммунитет танқислиги оқибатида юзага келади. Агар организмга керакли витамин ва бошқа минерал моддалар вақтида таъминланса организмдаги барча тирик ҳужайраларнинг тўйимлилик микдори меъёрида бўлади. Бу дегани иммунитет танқислигининг олди олинади. Гоҳида турмуш ташвишлари деб вақтида овқатланиш тартиби бузилади. Шунинг учун ҳар қандай шароитда ўз вақтида овқатланиш зарур.

Шунингдек, овқатланиш жараёнида турли маҳсулотлардан тўғри фойдаланишни ўрганиш муҳим. Турли кимёвий усулда тайёрланган салкин ичимликлар, гамбургер, чипси каби турли енгил-елпи тамаддилардан иложи борича кам фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Агар эътибор берсак,  бобо- момоларимиз фаслга қараб овқатланишган.  Кўпроқ табиий нарсалар – мева қоқилари, асал, новвот, майиз, ёнғоқ, мева ва кўкатлар  каби маҳсулотлардан кенг фойдаланишган. Бу табиий маҳсулотларни исътемол қилган  киши учун дори ичишга ҳожат қолмайди. Болаларимиз исътемол килаётган бугунги кундаги кимёвий озиқ- овкатларнинг бари, деярли 70-80 фойизи совуқлик келтириб чиқариши билан бирга туйимсиз, дармондори яъни витаминлардан йироқ, қолаверса организмни кучсизлантирувчи маҳсулотлардир.

 Табиий маҳсулотлар исътемоли касаллик келтирувчи омилларни енгиб ўтишга кўмакчидир.

Шунингдек, бадан тарбия билан шуғулланиш, очиқ ҳавода кўпроқ пиёда  юришнинг ҳам аҳамияти муҳим. Тўғри овқатланиш ва бадан тарбия наслимизни ҳимоя қила билишимиздир.

Хулоса шуки, тўғри овқатланиш маданиятига эътибор бермасак нафакат касаллик, балки наслимизнинг бузилишига ҳам ўзимиз ҳисса қўшган бўламиз.

 Ҳурматли ота-оналар оиладан бошланган санитария ҳамда таълим — тарбия соғлом авлоднинг асосий мезонидир.

Шоҳида СУЛТОНОВА, биолог

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.