Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг, спортчилардек фаол бўлинг.

0
241
марта кўрилган.

Инсон саломатлиги ўз қўлида, буни ҳар доим ёдда тутиш керак. Айниқса, зарарли одатлардан воз  кечишни ҳам ўрганиш керак. Саломатликка зарарли бешта одат тамаки чекишданда оғирроқдир! Улар қандай одатлар?

Кўп ўтириб ишловчиларнинг ҳаёт тарзи ниҳоятда зарарли. Суткалар давомида ўтириб  ишлаш канадалик олимларнинг таъкидлашича, ичак, кўкрак ва ўпка саратони келиб чиқиши хавфини оширади. Шунинг учун кўпроқ ҳаракат қилишга урининг! Уйда ишлаётган бўлсангиз, пиёда сайр қилишга ҳам вақт ажратинг! Йога ва жисмоний машқларни  иш давомида бир неча марта бажаришга одатланинг.

Гўшт ва пишлоқ истеъмолида меъёрни билиш керак. Тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришича, ҳайвонлар оқсили саратонни келтириб чиқариши мумкин бўлган махсус гормонга эга. Гўштли таомлардан ёки пишлоқдан бутунлай воз кечиш шарт эмас, бироқ меъёрни унутмаслик керак. Гўшт оқсилини сабзавотларга алмаштиринг. Рационингизга ёнғоқлар ва дуккакли маҳсулотларни қўшинг.

Овқат тайёрлашда газ плитасидан фойдаланиш. Газ ёрдамида овқат пиширадиганлар ҳар куни азот, углерод ва формальдегиднинг қўшимча дозасини қабул қилади. Бу моддалар ҳар куни сигарет чекиш орқали кашандалар организмига тушадиган моддалардир. Муаммони  ҳал қилиш учун сифатли газ тортиш ускунасини ўрнатиш лозим. Ошхонани мунтазам шамоллатиб туринг.

Тана рангини сунъий равишда қорайтириш. Ҳозир тана рангини сунъий тарзда қорайтириш оммалашган. Аксинча  терингизни қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилинг. Қуёшли кунларда юзга таркибида SPF мавжуд бўлган крем суриб  юришга одатланинг! Чўмилишга борганда, дарё-ю денгизларда сув спорти билан шуғулланганда ҳам нурлардан асрайдиган кремлардан фойдаланинг.

Кам ухлаш. Агар инсон кун давомида соғлом турмуш тарзига, фаол ҳаётга риоя қилса, тўғри овқатланса-ю, бироқ бир кунда 8 соатдан кам ухласа, у ҳолда саломатлигида муаммолар бўлиши табиий. Тўйиб ухламаслик ҳолсизликни келтириб чиқаради, саратонга чалиниш хавфини оширади. Шунинг учун имкон қадар ҳар куни тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг!

Азизлар, саломатликингиз ўз қўлингизда эканлигини унитманг!

Фазилат Саъдуллаева тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.