Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда рационал овқатланиш

0
7152
марта кўрилган.

Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда рационал овқатланиш масалаларини таҳлил этиш нафақат мутахассисларга, балки ҳар бир инсон учун керак. Овқатланиш маданиятининг асосий тамойиллари ҳақида ҳар бир инсон билиб қўйгани маъқул.

 Миллатнинг интеллектуал салоҳияти кўп жиҳатдан уларнинг оқилона, соғлом овқатланишига ва тоза ичимлик суви билан таъминланишига, шунингдек, миллат генофонди, соғлом ҳаёт кечириш давомийлиги, меҳнат унумдорлиги кўп жиҳатдан айнан тиббиёт фани белгилаб берган меъёрларга мос келувчи минерал ва витаминлар истеъмол қилишга узвий боғлиқдир.

 Кўпроқ мамлакатимизда етиштирилган мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш маъқулроқ, чунки одам танаси шу ернинг суви, тупроғи ва иқлим шароитига генетик мослашган бўлади. Улар ҳар куни камида 400 грамм сабзавот ва мевалар истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқ. 

 Овқатланишда албатта сарф бўлган қувват ўрнини қоплаш, тана вазнини меъёрда ушлаб туриш, яъни семириб кетиш ёки озиб, ҳолсизланишнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ҳам албатта одамнинг ёши, жинси, бўйи, меҳнат тури инобатга олиниши шарт.

 Оқсиллар, ёғлар, углеводлар, аминокислоталар, ёғ кислоталари ва фитонцидлар миқдори баланслашган бўлиши зарур. Оддийроқ қилиб айтганда, озиқ-овқатлар турли-туман бўлишига эътиборни қаратиш лозим, шунда улар ферментлар томонидан яхши парчаланади ва осон ҳазм бўлади;

 Ширинликлар, ёғлар ва холестирин миқдорини чеклаш тавсия этилади. Ҳайвон ёғлари ва гўшт маҳсулотларини ҳаддан зиёд истеъмол қилиш ярамайди, улар ўрнини ўсимлик ёғи, мош, нўхат, ловия, балиқ ва парранда гўштига алмаштириш мумкин.

 Овқатда калий миқдори етарли даражада  бўлиши лозим, яъни ош тузи  кунига 5 граммдан ошмаслиги керак.

 Кун давомида (беш маҳал) озиқ-овқат маҳсулотларини кам-камдан ва тез-тез қабул қилиниши фойдалироқ бўлиб, қонда қанд ва холестерин миқдорининг камайишини таъминлайди.  Чойни овқатланишлар орасидаги танаффусларда ичинг.  Сут, қатиқ, шунингдек творог, йогурт, пишлоқ еб туринг. Чунки уларнинг таркибида  суякларни мустаҳкамловчи минераллар мавжуд.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.